“Дерби”да “камбэк” ва турнир пешқадамидан очко тортиб олдик
the_title()

16.08.2022

Бугун Coca Cola суперлигасида 16 тур ўйинларига старт берилди. Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида “Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўзаро куч синашдилар. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари қайси стадионда бўлишидан қатъий назар доим муросасиз курашларга бой, жанговор тарзда ўтиб келган. Бугунги баҳс ҳам бошиданоқ шиддатли курашлар билан бошланиб кетди.Дастлабки 15 дақиқалик тўлғича Қўқонликларнинг устунлигида ўтган бўлсада дарвозага гол киритиш вакилларимизга насиб қилмади.Кетма-кет стандарт вазиятлардан футболчиларимиз самара чиқара олишмади. 29-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Зарба кучли ва аниқ бўлган эди. 38-дақиқада Ваҳобов – Шихов комбинацияси гўзал чиқди. Сўнгги зарба сал кучсизроқ бўлди. Юсупов тўпни ушлаб олди.
41-дақиқада ўйиндаги ҳисоб очилди. Бурчак зарбасидан сўнг олис бурчакда турган ва назоратсиз қолган Игорь Голбан оёғи билан тўпни дарвозамизга жойлаб қўйди. Шу тариқа биринчи бўлим меҳмонларнинг устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимни жамолар бироз эҳтиёткорлик билан бошлашди. Вакилларимиз ҳужум қилишдан ташқари ўз дарвозалари даҳлсизлигини ҳам сақлашлари лозим эди. Наманганлик футболчилар эса ҳисобни ушлаб қолишга кўпроқ эътибор қаратишди. 59-дақиқада Қўқонликлар таркибида иккита ўзгариш бўлди. Қувондиқ Рўзиев ҳамда Санъат Шиховларнинг ўрнига майдонга Анвар Хожимирзаев ва Андрей Сидоровлар тушишди. Сидоров майдонга тушибоқ гол уриши мумкин эди, унинг бош билан берган зарбасини Юсупов аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди.67-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Анвар Хожимирзаев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса Сардор Азимов ўйинни давом эттирди.
Ўйиннинг 84-дақиқасида ўйиндаги ҳисоб тенглашди. Мавсумнинг иккинчи даврасида жамоамизга қайтган ҳужумчи Шоҳназар Норбеков рақиб дарвозасига гол киритиб супер “камбэк” намойиш қилди. Шоҳназар кетма-кет учта ўйинда рақиблар дарвозасига 3 та гол киритишга эришди. 89-дақиқада Билолхон Тошмирзаевдан “пушка” зарба кўрдик. Ўтир Юсупов эса супер “сейв” намоийш қилиб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
Шундай қилиб жамоамиз турнир пешқадами бўлган “Навбаҳор” жамоасидан бир очко тортиб олишга эришдилар.

Coca Cola суперлига, 16-тур. 16-август.
“Ўзбекистон” стадиони, Яйпан. Соат 19:00

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”   1-1

Голлар : Шоҳаназар Норбеков (84)   –   Игорь Голбан (41)

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Хушнуд Суюнбоев

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

АVAR ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Александр Давиденко
“Қўқон-1912” таркиби:
1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илхом Ваҳобов, 6.Дилшод Раҳматуллаев,  7.Жамшид Хасанов,   8.Санъат Шихов (Анвар Хожимирзаев 59), 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков, 17.Қувондиқ Рўзиев (Андрей Сидоров 59), 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев, 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)

Заҳирада:
21.Ислом Абдуллаев, 5.Славко Лукич, 9.Андрей Сидоров, 13.Сардор Азимов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 20.Муроджон Комилов, 22.Сардор Етовқўзиев, 27.Анвар Хожимирзаев,36. Муҳсинжон Норматов.

“Навбаҳор” таркиби:

1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Диёржон Туропов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 32.Зоран Марушич Александр Касян (79), 77.Асадбек Собиржонов.

Заҳирада:

35.Раҳимбек Давронов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Мирлан Мурзаев, 9.Владимир Козак, 11.Жасур Яхшибоев, 19.Нурилло Тўхтасинов, 20.Дониёр Абдуманнопов, 28.Станислав Андреев, 30.Александр Касян

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО