16.08.2022
Бугун бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” (1-1) учрашувининг қаҳрамони шубҳасиз Шоҳназар Норбеков бўлди. Ўтган мавсумларни жамоамизда ўтказган иқтидорли ҳужумчи, бу йил мавсум бошида Бекободнинг “Металлург” жамоасига ўтган эди. Бекободда унчалик иши юришмаган Шоҳназар мавсумнинг иккинчи даврасида яна жамоамизга қайтарилди. Бу қайтиш эса “супер қайтиш” бўлди. Шоҳназар Норбеков ҳозирча майдонга тушган учта ўйинида учта гол киритди. Норбеков 14-турда “Нефтчи”, 15-турда “Олимпик” ва бугун бўлиб ўтган 16-тур ўйинида “Навбаҳор” дарвозасини ишғол қилди.
Жамоамиз мухлисларининг Норбековдан ҳали умидлари катта. Шоҳназардан мана шундай сермаҳсулликни мавсум сўнггига қадар давом эттиришини сўраб қоламиз.
Омад ёр бўлсин сенга Шоҳназар !