Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Бухоро”

26.05.2017

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ихлосмандлари! Бугун ҳам Қўқонда катта футбол байрами.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида Олий лига 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912”  – “Бухоро” учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур ўйин соат 18:00да старт олади.

Факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида фақат битта учрашувда мағлуб бўлган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 1-турда “Насаф”га ютқазиб қўйишган. Кейинги ўйинларда эса жамоа уч марта ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 9-5. Қўқонликлар уй учрашувларида 11 очко тўплаган.

Биласизми? “Қўқон-1912” охирги учта ўйинни дуранг билан якунлади. Энг қизиғи, учаласи ҳам 1:1.

Чипталар сотила бошланди ва мухлислар секин-аста стадионга кириб келишмоқда.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

“Марказий” ўйингоҳга мухлислар келиши давом этмоқда.

Футболчиларимиз стадионга етиб келишди.

Бугунги учрашув одатдагидек, клуб расмий сайти, твиттер ва фейсбукдаги саҳифамиз ва телеграмдаги каналимиз орқали онлайн трансляция қилинади.
http://kokand1912.uz/uz/text-stream/12231 сайтимиздаги манзил
Facebook/FC Qo’qon фейсбукдаги саҳифа
twitter/@FC Kokand-1912 твиттердаги саҳифа

Меҳмонлар ҳам стадионга етиб келишган.

Дарвозабонларимиз ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларни бошлаб юборишди.

Энди бизнинг футболчиларимиз чигалёзди машғулотларни бошлашди.

Бугунги учрашувда дисквалификация туфайли (сариқ карточкалар сони тўпланиб қолган) Дарко Гожкович майдонга туша олмайди.

Шунингдек, жароҳати боис Александр Мерзляков ҳам бугунги баҳсни ўтказиб юборади.

“Бухоро” вакиллари ҳам ўйин олди машғулотларни бошлашди.

Олий лига

12-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 8. Собир Ҳамидов, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 85. Руслан Мелзеддинов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Бухоро”: 12. Акмал Турсунбоев, 2. Элбек Равшанов, 3. Бобур Омонов, 5. Кирилл Пасичник, 9. Нозим Умуров, 11. Санъат Шихов, 20. Ислом Холиқов, 22. Шохрух Гадоев, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Владимир Баенко, 77. Иван Нагаев.

Захира: 1. Эркин Жабборов, 7. Суҳроб Неъматов, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 15. Жамшид Ҳасанов, 23. Зохир Пиримов, 44. Миржалол Жумаев, 96. Акобир Тўраев.

Футболчилар ПФЛ мадҳияси остида майдонга тушиб келишмоқда.

ЎзПФЛ 12-тур. “Қўқон-1912” – “Бухоро”. Учрашув бошланди!

Вакилларимиз кўк рангли футболкаларда, меҳмонлар эса оқ рангли либосларда майдонга тушишган.

Дастлабки ҳужум 2-дақиқада меҳмонлар дарвозаси олдида ташкил этилди.

4-дақиқа Иван Нагаевнинг зарбасини Мурод Холмуҳаммедов қайтаришга эришди.

5-дақиқага келиб ҳар икки жамоада иккитадан хавфли вазият вужудга келди.

Учрашувдаги ҳисоб 11-дақиқада очилди. Носир Отақўзиев томонидан оширилган тўпни Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

12-дақиқа меҳмонлар ўз дарвозаларини ишғол этишларига бир баҳя қолди. Бу ерда омал бухороликларни голдан қутқариб қолди.

16-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима зарбасини хавфли кўриниш олди.

18-дақиқада бурчакдан оширилган тўпан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият вужудга келди. Акмал Холмуродовнинг берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

21-дақиқа Равшанов огоҳлантирилди.

25-дақиқа бухороликлар ҳам хавфли вазиятга эга бўлишди. Аммо Иван Нагаев офсайдда қолиб кетганди.

30-дақиқа Жалил Кимсанов томонидан оширилган тўпга Филип Райевац  ета олмади.

34-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпи рикошет ҳолатда рақиб дарвозасидан ўрин олди.

40-дақиқа Жавоҳир Сидиқовнинг кучли  зарбасини Турсунбоев катта қийинчилик билан қайтариб қолди.

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлган жамоамиз танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим бошланди.

47-дақиқа Отақўзиев – Райевац комбинацияси якунига етмай қолди.

Мухлислар учун маълумот,  ўтган йили ушбу жамоаларнинг Қўқондаги ўйинини айнан Ҳасан Рўзиев бошқариб борганди. Шунингдек, ушбу рефери бу йил Ғузорда ўтган “Шўртан”га қарши кечган ўйинни ҳам бошқарган.

Иккинчи бўлим ҳам жамоамизнинг шиддатли ҳужумлари остида ўтмоқда.

64-дақиқа Жавоҳир Сидиқов бир неча рақибларни алдаб ўтган ҳолда дарвозабон билан деярли яккамаа-якка ҳолга кириб борди. Бироқ зарбаси кучсиз чиқди.

Бугунги учрашувни стадионда 6400 нафар томошабин кўзатиб бораётгани сухандонимиз Анвар ака Охунов томонидан маълум қилинди.

Жамоамиздаги биринчи ўзгариш: Раҳимов ўрнига Сидоров майдонга тушди.

77-дақиқа Носир Отақўзиев ўта қулай имкониятни голга айлатира олмади. Унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.  Гол муаллифи – Акобир Тўраев бўлди.

Ўйин тугади. Ғалаба муборак!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm37
2Buxoro35
3QO'QON-191234
4Sho'rtan34
5Mash'al24
6Aral33
6Olimpik Mobiuz23
8Do'stlik30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО