Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нефтчи – Қўқон-1912 (асосий таркиб)

29.11.2018

Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари !

Фарғонадан хабар йўллашни бошладик !

Муҳташам “Истиқлол” стадионида бугун “дерби” !

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашуви соат 16-00 да старт олади

“Истиқлол” стадиони бугунги ўйинга тайёр !

Бугунги учрашув расмий сайтимиз kokand1912.uz/uz/text-stream/21302, телеграмдаги расмий саҳифа t.me/FCKOKAND, твиттердаги расмий саҳифаси орқали матнли трансляция қилинади.

Жамоалар ўйиндан олдинги машғулотларни бошлаб юборишди.

PEPSI  Суперлига  

32-тур

“Нефтчи” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Даврон Акмалов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Ойбек Юнусов.

“Нефтчи”: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Шукур Пўлатов, 5. Жалил Кимсанов, 10. Анвар Бердиев, 14. Аброр Исмоилов, 33. Ислом Тошпўлатов, 35. Достон Абдураҳмонов, 40. Бобур Юлдашев, 65. Шодиёр Ҳожиматов, 91. Шерзод Ҳакимов, 95. Достон Турсунов.

Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 13. Жамшид Қобулов, 15. Дилёр Эрматов, 18. Андрей Сидоров, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 22. Абдужалил Исроилов, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 44. Достон Тошматов, 71. Хуршидбек Асқаралиев.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 70. Жасур Ҳакимов, 79. Иқбол Маликжонов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Фирдавс Асадов, 38. Достон Мелиқўзиев, 65. Марко Милич, 78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.

Учрашувга старт берилди.

Бугунги баҳсда вакилларимиз оқ, мезбонлар ҳаворанг либосларда майдонга тушишган.

Ўйининг 5-дақиқасида футболчиларимизда ҳисобни очиш имкониятини юзага келганди. Маликжоновнинг бош билан берган зарбаси салгина юқоридан кетди.

Уҳҳҳҳ… тўп мўжиза туфайли мезбонлар дарвозасига кирмади.

Аброрбек Исмоилов огоҳлантирилди.

Учрашувнинг 41 дақиқаси ортда қолди. Ҳисоб эса очилгани йўқ 0-0

Биринчи бўлим тугади.

Ҳисоб – 0:0

Танаффус.

Иккинчи бўлим бошланди.

Достон Абдурахмонов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди.

Маълумот учун: Дарко Гожкович қўлидан жароҳат олган.
Якуний ташхис тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

50-дақиқада навбатдаги ҳужум чоғида мезбонлар дарвозабони хатога йўл қўйди. Ҳимоячи оширган тўпни ушлаб олди. Эркин зарбани Мурод Холмуҳаммедов голга айлантирди.

Ўйиндаги шиддат ошди. Энди мезбонлар ҳам бор эътиборларини ҳужумга қаратишга мажбур бўлишмоқда.

60-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Рақибларимиз жарима майдончалари ичида Бехруз Садиллоевни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедов ўн бир метрли нуқтадан адашмади ва рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди.

Таркибимизда ўзгариш: Қ Рўзиев ўрнига Б Акрамов майдонга тушди.

🇺🇿 Pepsi Суперлига
📝 3️⃣2️⃣ – тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” -0:2 #LIVE

Гол: Мурод Ҳолмуҳаммедов (51,62).

Иккинчи бўлимдаги ўйиндаги шиддат анча ошди.

Жасур Ҳакимов ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов майдонга тушди.

“Дерби” ҳар доим мана шундай шиддатли ўтган.

Ўйин тугади.
🇺🇿 Pepsi Суперлига
📝 3️⃣2️⃣ – тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” -0:2
Голлар: Мурод Ҳолмуҳаммедов (51,62)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО