Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бир киши кам бўлиб қолган «Бунёдкор» жамоаси «Ал-Айн»га ютқазиб қўйди

01.03.2017

“Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Ал Айн”га қарши майдонга тушди ва сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учради.

Учрашувнинг биринчи бўлими анча кескин руҳда бошланди. Аввал 8 дақиқада Умар Абдулраҳмон ҳисобни очди. Бу голга “қалдирғочлар” ажойиб ҳужум билан жавоб қайтаришди ва Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Достонбек Ҳамдамов йўллаган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Бу вазиятда Чемиртан ҳаммадан илдам ҳаракат қилиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

“Ал Айн” шундан сўнг яна ташаббусни ўз томонига оғдирди. Бунинг натижаси ўлароқ Кайо Фернандес жамоасининг иккинчи голини киритди. Бу сафар рақибнинг голига Достонбек Ҳамдамов жавоб қайтара олди. Голли узатма муаллифи эса – Вадим Чемиртан.

Бироқ “Бунёдкор” мана шу ташаббусни ривожлантирмади ва асосан ҳимояга эътибор қаратди. Иккинчи бўлимда ўйин анча сокин кўриниш олди.

Ўйин қаҳрамони номига эса австралиялик ҳакам даъвогарлик қилди. У аввал Акром Комиловни майдондан четлатди, кейин эса “Бунёдкор” дарвозаси томон пеналти белгилади. Умар Абдулраҳмоннинг аниқ зарбаси эвазига “Ал Айн” ғалабани қўлга киритди.

Осиё Чемпионлар лигаси, 2-тур
“Бунёдкор” – “Ал-Айн” – 2:3
Голлар: Вадим Чемиртан (10), Достон Ҳамдамов (43) – Умар Абдулраҳмон (8, 89 пен), Лукас Кайо (15)
“Бунёдкор”: Зуҳуров, Ашурматов, Комилов, Мичич, Саноев, Иброҳимов, Чемиртан, Аҳмадалиев, Тўхтасинов, Ҳамдамов, Шомуродов
“Ал-Айн”: Эйса, Аҳмад, Кайю, О.Абдураҳмон, Барман, К.Абдураҳмон, М.Абдураҳмон, Салим, Ал-Шамрони, Ли Мюнг Жу, Ал-Аҳбаби

Манба: www.uff.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО