03.03.2017
Ўзбекистон U-16 терма жамоасига устозлик қилган Александр Мочинов 1999–2000 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
Миразиз Мирзааҳмедов Ўзбекистон U-19 термасига катта мураббий, Зокир Ҳаётов ва Дилмурод Аблуддаев ёрдамчи мураббий этиб тайинланди.
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичида иштирок этади. Саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунилари бўлиб ўтади.
Мураббийлик фаолияти давомида “Оқ-тепа”, “Бухоро” ва “Обод” клубларида ишлаган Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 термасини саралаш босқчига тайёрлайди. Унга ёшлар термасини U-19 Осиё чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Дубайда БАА U-19 термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйилар 8 ва 10 март кунлари бўлиб ўтади.
Александр Мочинов бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.
Дарвозабонлар: Умид Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”)
Ҳимоячилар: Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Худоёрхон Саъдуллаев (“Насаф”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Хумоюн Абдусатторов (“Бунёдкор”);
Ярим ҳимоячилар: Раҳматилла Мирзааҳмедов (“Бунёдкор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Дильшод Саидов (“Насаф”), Жасур Ёқубов (“Пахтакор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Бобур Асқаров (“Пахтакор”), Расул Йўлдошов (“Бунёдкор”), Орифжон Ҳакимжонов (“Бунёдкор”), Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”);
Ҳужумчилар: Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”), Дониёр Абдуманнопов (“Бунёдкор”).
Манба: www.the-uff.com