11.03.2017
Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Истиқлол” (Эрон, Теҳрон) – “Локомотив” (Ўзбекистон) ўйинига расмийлар тайинланди.
Учрашув бош ҳаками этиб Жанубий кореялик Ким Жонг Хёк тайинланди. Унга қанотларда Юк Кванг-йол ва Ким Юнг-ха ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси ливанлик Али Редага юклатилди.
Малайзиялик Муҳаммад Сайфиддин бин Абу Бакр учрашув комиссари сифатида ишлайди. Иорданиялик Умар Муса Ҳалаф Абу Лум ҳакамлар назоратчиси бўлади.
“Истиқлол” – “Локомотив” учрашуви 13 март, душанба Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:00 (Тошкент вақти билан 20:30)да бошланади.
Маълумот учун, “А” гуруҳидан ўрин олган барча жамоалар 3 очкога эга. Тўплар нисбати бўйича “Истиқлол” 1-ўринда бормоқда. “Темирйўлчилар” эса 2-поғонани эгаллаб турибди.
Манба: the-uff.com