03.04.2017
«Шўртан» клубининг Ғузордаги қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.
Унда жамоа раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар гуруҳи ва футболчилар иштирок этишди. «Шўртан» клубининг 2017 йил мавсумидаги 4та учрашувдан сўнгги 3тасида кетма-кет мағлубиятга учраб, қониқарсиз натижа кўрсатганлиги, қолаверса бундан олдин огоҳлантирилганига қарамасдан, ишни тўғри йўлга қўя олмагани учун бош мураббий Александр Волков истеъфога чиқарилди.
Бундан ташқари, ўз устида ишламагани ва спорт тайёргарлигини, жисмоний ҳолатини пасайтириб юборгани учун футболчилар Руслан Вагапов ҳамда Жаҳонгир Жиямуродов билан тузилган шартнома муддатидан олдин бекор қилинди. Шу кунга қадар жамоада техник директор лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Каримов “Шўртан”га вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Манба: fcshurtan.uz