04.04.2017
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичидги иштирокини бошлади.
“B” гуруҳи 1-турида Шерали Бобоқулов шогирдлари Гонконг термасига қарши баҳс олиб борди.
Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Людмила Карачик ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Чёнг Вам Ки мувозанатни тиклади.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дилдора Нозимова томонидан киритилган гол Шерали Бобоқулов жамоасига ғалаба келтирди. “B” гуруҳдаги дастлабки ўйинда мезбонлар – КХДР аёллар термаси Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди.
Манба : the-uff.com