10.04.2017
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 9 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 3-турида мезбон КХДР термасига қарши баҳслашди.
КХДР пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон аёллар термаси 3 ўйиндан кейин 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. КХДР 4 та ўйин ўтказган ҳолда 10 очко билан 1-ўринни сақлаб турибди.
Мусобақа қоидаларига кўра, фақатгина гуруҳ босқичида зафар қучган терма жамоа Осиё Кубоги–2018 турнирининг финал босқичига йўлланма олади. Ўз гуруҳида ғалаба қозонган терма жамоалар Япония, Австралия, Хитой (Осиё чемпионати–2014 якунига кўра энг юқори рейтингга эга бўлган жамоалар) ҳамда Иордания (турнир мезбони)га қўшилади.
Гуруҳдаги ягона мағлубият Шерали Бобоқулов жамоасининг Осиё Кубоги–2018 мусобақаси финал босқичига чиқишига тўсқинлик қилди. Ўзбекистон аёллар термаси Жанубий Кореяга қарши ўйин натижасидан қатъи назар гуруҳда 1-ўринни эгаллай олмайди. “B” гуруҳида 1-ўрин учун курашни КХДР ва Жанубий Корея олиб боради.
Осиё Кубоги–2018 саралаши
“B” гуруҳи, 3-тур
7 апрель, жума
КХДР – Ўзбекистон 4:0
Голлар: Ким (28, 90), Санг (54, 65)
Манба: www.the-uff.com