13.04.2017
Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
ОЛИЙ ЛИГА
“Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев, 4-турда “Динамо” билан ўйинда мухлисларга қарата ҳақоратли ҳаракат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, 5-турда “Олмалиқ” билан ўйин тугаганидан сўнг ҳакамларни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.
“Динамо” ҳужумчиси Сардор Сулейманов, 5-турда “Қўқон-1912”га қарши ўйинда агрессив ҳаракати учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
“Динамо” маъмури Илҳом Шарипов, 5-турда “Қўқон-1912”га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун, жаримага тортилди. Агар шундай вазият такрорланса, бундан жиддий жазо тайинланади.
ЁШЛАР ЛИГАСИ
“Обод” ярим ҳимоячиси Абдуллоҳ Маҳкамов, 4-турда “Бунёдкор”га қарши ўйинда қоидани жиддий бузгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
“Қизилқум” посбони Артём Макосин, 4-турда “Бухоро”га қарши ўйинда рақибни ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
“Динамо” устози Сайфулло Шарипов, 5-турда “Қўқон-1912”га қарши ўйинда ҳакам ишига аралашгани учун, жарима тортилди.
БИРИНЧИ ЛИГА
“Янгиер” бош мураббийи Баҳодир Давлатов, 2-турда “НБУ-Осиё”га қарши ўйинда қанот ҳакамини туртгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
“Уз-Донг-Жу” ҳимоячиси Шояд Муллажонов, 2-турда “Орол”га қарши ўйинда агрессив ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
“Норин” посбони Умид Ёрбеков, 2-турда “Машъал-2”га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Манба : pfl.uz