U-19 Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон рақиблари маълум бўлди

22.04.2017

U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон ёшлари Тожикистон, Бангладеш, Шри-Ланка ҳамда Мальдив ороллари терма жамоалари билан беллашади

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 21 апрель куни 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа маросимида ОФКга аъзо 43 мамлакат федерацияси (ассоциацияси) иштирок этди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон “B” гуруҳидан жой олиб, финал йўлланмаси учун Тожикистон (саралаш босқичи мезбони), Бангладеш, Шри-Ланка ҳамда Мальдив ороллари термаларига қарши баҳс олиб боради.
Саралаш босқичи регламентига кўра, гуруҳда биринчи ўринни олган 10 жамоа ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши беш жамоа U-19 Осиё чемпионати мезбонига қўшилган ҳолда финал босқичига йўлланма олади.
Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган ғарб минтақаси “B” гуруҳига Тожикистон мезбонлик қилади.

Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари ўтказилади.

Манба: www.the-uff.com   

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО