Рўзиқул Бердиев – 2016 йилнинг энг яхши мураббийи, Одил Аҳмедов – энг яхши футболчи

29.04.2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги ОАВ вакиллари орасида ўтказилган сўровномага кўра мамлакатнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ўтказилган сўров натижаларига кўра энг яқин таъқибчилари – Қатарнинг “Ас-Сайлия” клубида тўп сураётган Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисовни ортда қолдирди.

Қайд этиш керакки, Одил Аҳмедов бешинчи марта Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Бунгача ярим ҳимоячи 2009, 2011, 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистонда йил футболчиси бўлганди.

ОАВ вакиллари овозига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари кучли учлиги:

  1. Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой) – 33 очко
  2. Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар) – 22 очко
  3. Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия) – 16 очко

Журналистлар (блогерлар) ва клублар матбуот хизмати овози битта гуруҳ остида бирлаштирилди ва жадвалда уларнинг овози “+1” қилиб белгиланди.

2016 йилнинг энг яхши мураббийи сўровномасида Қаршининг “Насаф” футбол клуби устози Рўзиқул Бердиев ғолиб бўлди. “Локомотив” билан Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳибига айланган Андрей Микляев иккинчи ўринни, Ўзбекистон U-19 термаси билан Осиё чемпионатида иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган Жасур Абдураимов учинчи ўринни эгаллади.

  1. Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) – 32 очко
  2. Андрей Микляев (“Локомотив” Тошкент) – 2
  3. Жасур Абдураимов (Ўзбекистон U-19) – 13 очко

 

Овоз бериш жараёнида қуйидаги ОАВ ташкилотлари ҳамда журналистлар (блогерлар) ва клублар матбуот хизмати иштирок этди.

Манба: the-uff.com

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО