04.05.2017
Форс матбуотида Эрон терма жамоаси футболчиларининг мамлакат футбол федерациясининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
Хусусан, Emtiazdaily хабарига кўра, Эрон футболи раҳбарлари футболчиларга ваъда қилинган мукофот пулларини беришни кечиктиряпти. Бу эса футболчиларнинг норозилик кайфиятини кучайтирмоқда.
Агар воқеалар ривожи шу тарзда давом этадиган бўлса, эронлик футболчилар ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушишдан бош тортиши, натижада, Эрон техник мағлубият билан жазоланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 12 июнь куни Теҳрондаги “Озодий” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45да старт олиши керак. Агар Эрон ўйинда ғалаба қозонса, муддатидан олдин ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритади.