Миржалол Қосимов: “Соғинтириб қайтдим”

05.05.2017

Бугун “Бунёдкор” клуби янги бош мураббийни таништирди.

Бугунги таништирув маросимида клуб янги бош директори Мурод Алиев ва янги бош мураббий Миржалол Қосимов иштирок этди.

Мурод Алиев “Бунёдкор” бош директори: – Сўнгги пайтларда жамоанинг ўйинлари туфайли ўзгаришлар бўлиб ўтди. “Бунёдкор” мусобақа жадвалида қайси поғонада тургани кўпчиликка маълум. Шу боис Миржалол Қосимовни жамоага қайтардик ва унинг олдига клубни яна аввалги ҳолатга қайтариш вазифаси қўйилди.Бизнинг клуб ажойиб ва кўркам стадионга эга. Аммо сўнгги йилларда стадионга томошабинларнинг келиши камайиб кетди. Бошқа вилоятларга қаранг, Самарқанд ёки Намангандаги ўйинларда стадионлар тўлиб тошмоқда. Биз ҳам яқин вақт ичида томошабинларни стадионга қайтариш борасида иш олиб борамиз.Футболимизда соғлом рақобат бўлса бундан мухлислар албатта ютишади.

Миржалол Қосимов “Бунёдкор” бош мураббийи: Бу жамоа менга бегона эмас. Буни жуда яхши биласизлар. Сергей Лушанга катта раҳмат айтмоқчиман. Ҳамкасбимга кейинги фаолиятида омад тилайман. Мураббийнинг қисмати шундай.  У академияда яхши иш олиб боришига ишонаман. Футболда ғалаба ва мағлубият бўлиб туради. Шундай оғир вазиятда журналистларимиздан ёрдам сўрайман. Футболчилар барчасини кўришади ва ўқишади. Уларни қўллаб қувватлаб туришингларни сўрайман. Душанба куни жамоа ОЧЛ 6-турини ўтказади, шундан сўнг бор эътиборимиз олий лига ва кубок баҳсларига қаратамиз. Таркибимизда кўп ёшлар бор, аммо уларга барибир тажрибали футболчилар керак. Ёшлар кимгадир интилишлари керак.

Хато ҳаммада бўлади. Аммо улардан хулоса чиқаришни ҳам билиш керак. Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз, – дейди Қосимов.

Миржалол Қосимов билан бирга жамоага Александр Волков ва Шуҳрат Мақсудов келишди. Эртага клуб ОЧЛ доирасидаги баҳсни ўтказиш учун БААга учиб кетади. Ҳужжатлар расмийлаштиришдаги тиғиз вақт туфайли Миржалол Қосимов БААга бора олмайди. Шу боис “Бунёдкор”ни “Ал Айн” билан ўйинда Виктор Карпенко мураббий сифатида бошқаради. Ушбу ўйиндан кейин Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби тўлақонли иш фаолиятини бошлайди.

– Икки йил кичик вақт эмас. Ҳеч қаерда ишламадингиз. Режаларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Соғинтириб қайтдим (кулади). Жамоадаги ички муҳит қандай эканлигини ҳозирча билмайман. Аммо таркибда яхши футболчилар бор. Улар билан ишлаймиз ва таркибни кучайтирамиз.

– Клуб сиёсати ёшларни ўйнатиш эди. Энди нима бўлади? Таркибда янгилар бўладими?

– Айни пайтда бўлмайди. Сабаби биринчи давра охиригача янги футболчи қўша олмаймиз. Давралар оралиғида трансферлар амалга оширилади. Ёшларга барибир тажрибали шериклар керак.

– Пешқадамдан 9 очко ортда қолаяпсизлар, клуб чемпионлик пойгасига қайта оладими?

– Адашмасам 2012 йилда “Бунёдкор” таъқибчиларидан 7 очко ўзиб кетганди, якунда “Пахтакор” чемпион бўлиб кетганди. Шундай экан ҳали имконият бор. Олдинда ўйинлар кўп.

– Сергей Лушан клуб тизимида қоладими?

Мурод Алиев: – Унинг клуб билан шартномаси бор. Ниятимиз ҳозирда унга қайсидир ёш тоифасини бериш. Академиямизда катта ўзгаришлар бўлади. Лушаннинг кейинги тақдири 3 кун ичида аниқ бўлади.

– Сифатли легионерлар олиб келиш учун аниқ бир компания билан шартнома тузиб улар билан ҳамкорлик қилиш режаси борми?

– Албатта. Мен илк бор клуб бош директори бўлдим. Режалар ва лойиҳаларимиз кўп. Уларни босқичма босқич амалга оширамиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО