Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Пляж футболи. Ўзбекистонлик ҳакам Жаҳон чемпионати финалида ишлайди

08.05.2017

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов Багам оролларида давом этаётган пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати ҳал қилувчи учрашувида ишлайди.

Бахтиёр Намозов ушбу мундиалда гуруҳ босқичи доирасидаги Польша – Бразилия (4:7) ва Бразилия – Португалия (4:3) учрашувларида ҳакамлик қилди. Бугун, 7 май куни бўлиб ўтадиган Таити ва Бразилия ўртасидаги финал учрашувида ҳам айнан ўзбекистонлик ҳакам ишлайди.
Маълумот учун, пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати 27 апрель куни старт олди ва унда 16 мамлакат терма жамоаси иштирок этмоқда. Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш бўйича Бразилия мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Лотин Америкаси жамоаси 13 марта чемпионликка эришган. Португалия ва Россия икки мартадан, Франция эса бир марта ғолиб бўлишган. Таитининг энг яхши натижаси Жаҳон чемпионати финалидаги иштирок бўлган.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО