Равшан Эрматов Хитойдаги ўйинни бошқаради

26.05.2017

  • Осиё футбол конфедерацияси ОЧЛ–2017 турнирининг Шарқ минтақаси нимчорак финали жавоб ўйинидан ўрин олган “Кашима Антлерс” (Япония) – “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) учрашувига расмийлар тайинлади.

    Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эраматов мазкур учрашувда бош ҳакам бўлиб ишлайди.

    Унга қанотларда одатдагидек Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси малайзиялик Суҳайзи бин Шукрига юклатилди.

    Қатарлик Жассим Муҳаммад ал-Ҳаил ҳакамлар ишига баҳо беради. Гонконглик Чёнг Хин Чанг учрашув комиссари этиб тайинланди.

    “Кашима Антлерс” ва “Гуанчжоу Эвергранд” ўртасидаги жавоб ўйини 30 май куни, Ибараки шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоалар ўртасидаги илк ўйинда “Гуанчжоу Эвергранд” 1:0 ҳисобида зафар қучган.

  • Манба: www.the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО