03.06.2017
Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Германияда жарроҳлик амалиётини ўтади.
Футболчи орқасидан олган жароҳати юзасидан муваффақиятли операция қилинди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
«Локомотив» шифокори Никита Карлицкий хабарига кўра, амалиёт яхши ўтган ва Виталий тикланиш жараёнини бошлаб юборган.
«Орқамдаги оғриқ ҳалиям бор, аммо ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Операция 3,5 соат давом этди ва яхши ўтди. Шифокорнинг гапига кўра, 2 ҳафтадан сўнг, залда ва бассейнда машғулотларга киришаман. Янада кучлироқ бўлиб қайтаман!» – деди Денисов бу ҳақда.
Футболчининг қачон майдонга қайтиши номаълум.