30.06.2017
Турнирда тўрт мамлакат ёшлар термаси – Қатар, Ўзбекистон, Иордания ва Қирғизистон иштирок этиши кўзда тутилганди. Бироқ Иордания U-22 термаси мусобақада қатнаша олмайдиган бўлди ва тақвимда ўзгариш юз берди.
Эндиликда жамоалар ўзаро иккитадан ўйин ўтказади. Қуйида янгиланган тақвим билан танишинг.
30 июнь, жума
22:00 Қатар – Қирғизистон
1 июль, шанба
20:45 Ўзбекистон – Қирғизистон
2 июль, якшанба
Қатар – Ўзбекистон
4 июль, сешанба
22:00 Қатар – Қирғизистон
5 июль, чоршанба
20:45 Қизғизистон – Ўзбекистон
6 июль, пайшанба
22:00 Ўзбекистон – Қатар
Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 22 футболчи билан мазкур турнирга йўл олди.
Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.
Манба: www.the-uff.com