05.07.2017
Ҳафта охирида «Навбаҳор» жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди.
8 июль куни жамоа тоғли Дукентда тўпланади. Ҳозиргача 9 нафар ўйинчи «Навбаҳор»ни тарк этди. Дукентдаги йиғинда бу рақам ўзгариши ҳам мумкин.
Айни пайтда мураббийлар бир қатор футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Улар – Дилшод Ҳамроев, Ислом Исоқжонов, Азим Аҳмедов, Воҳид Шодиев, Вадим Чемиртан, Дониёр Ҳасанов, Сардор Азимов, Қувондиқ Рўзиев, Абдумалик Абдуллаев. Таркибга қайси ўйинчилар қўшилиши яқин кунларда маълум бўлади.