Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини икки нафар футболчи тарк этди.
Легионер Душан Мичич ва ёш ярим ҳимоячи Нодирхон Камолов жамоани тарк этишди. Камолов Навоийнинг “Қизилқум” клубига қайтди. Бу хабарни “Бунёдкор” клуби матбуот хизмати тасдиқлади.
Мичич олий лиганинг биринчи даврасида 5та ўйинда 394 дақиқа ҳаркат қилди. Нодирхон Камолов эса олий лигада умуман майдонга тушмади.