«Шўртан» бир нечта футболчини ўз сафига қўшиб олди

02.08.2017

“Оқ бўрилар” жамоасининг иккинчи давра ўйинларига олиб бораётган тайёргарлик жараёнлари ҳам аста-секинлик билан ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Яна саноқли кунлардан сўнг, асосий баҳслар бошланади.

Хабарингиз бор, биринчи даврадан кейин клуб раҳбарияти таркибда ўндан ортиқ футболчининг хизматидан воз кечган эди. Шу боис йиғин давомида таркибни шакллантириш, муносиб футболчиларни жамоага таклиф қилиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилди. Номзод футболчилар машғулотлар ва синов-назорат учрашувлари давомида кўрикдан ўтказилди.

Ниҳоят клуб раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи ўзаро келишган ҳолда “Шўртан” таркибида фаолият кўрсатишга ҳақли деб топилган футболчилар билан шартнома имзолашди. Демак бўлар – Марадона Сафаров (ҳужумчи, 15.01.1994 й., “Машъал” Муборак), Суннатилло Мамадалиев (ярим ҳимоячи, 28.08.1989 й., “Сўғдиёна” Жиззах), Аббос Омонов (ҳужумкор ярим ҳимоячи,  28.01.1988 й., “Машъал” Муборак), Дилшод Хушбоқов (ҳужумчи, 11.03.1996 й., “Насаф” Қарши), Руслан Мельзеддинов (ҳимоячи, 26.03.1985 й., “Қўқон-1912” Қўқон), Ҳасанбой Эргашев (ҳимоячи, 27.06.1985 й., “Навбаҳор” Наманган), Евгений Кочнев (ярим ҳимоячи, 03.12.1992 й., “Нурафшон” Бухоро), Толиб Очилов (ҳимоячи, эркин футболчи,  “Шўртан” футбол мактаби тарбияланувчиси).

Шу билан бирга клуб мураббийлари гуруҳида ҳам ўзгаришлар юз берди. Бундан буён Виталий Легай ва Геннадий Кочнев ҳам “Шўртан”да иш олиб боришмоқда.
Манба: www.fcshurtan.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО