2017 йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясида ташкилот низомига мувофиқ ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади.
Унда Конференция делегатлари, меҳмонлар, матбуот вакилларига 2014–2017 йилларда амалга оширилган ишлари юзасидан ЎФФ президентининг ҳисоботи, шунингдек, ЎФФнинг молиявий ҳисоботи ҳам тақдим этилади.
Конференцияда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бундан ташқари кун тартибидан янги раҳбарият таркиби, янги структурани тасдиқлаш каби масалалар ҳам ўрин олган.
Манба: www.the-uff.com