Ўнинчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Албания ва Грузия ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади.
Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамаоси қуръа натижасига кўра “Козоғистон президенти кубоги”нинг “B” гуруҳидан ўрин олган. Мазкур гуруҳдан, шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия ўсмирлар жамоалари жой олган.
Қуйида ушбу турнир тақвими билан танишиш мумкин:
“Қозоғистон президенти кубоги”
Талгар, Қозоғистон
4–8 сентябрь, 2017 йил
1-тур. 4 сентябрь
Қирғизистон – Тожикистон
Россия – Ўзбекистон
Албания – Грузия
Қозоғистон – Туркманистон
2-тур. 5 сентябрь
Россия – Қирғизистон
Ўзбекистон – Тожикистон
Грузия – Туркманистон
Қозоғистон – Албания
3-тур. 7 сентябрь
Ўзбекистон – Қирғизистон
Тожикистон – Россия
Туркманистон – Албания
Қозоғистон – Грузия
Плей-офф ўйинлари ва финал. 8 сентябрь
7–8 ўрин учун
5–6 ўрин учун
3–4 ўрин учун
Финал
Аввалроқ Дилшод Нуралиев шогирдлари 28 август – 3 сентябрь кунлари Польшада бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада қатнашиши ҳақида хабар берилганди.
Бўлажак мусобақалар Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Манба: www.the-uff.com