25.08.2017
Ўзбекистон қизлар терма жамоаси шу йилнинг 27–29 август кунлари Тожикистоннинг Ғиссор шаҳрида бўлиб ўтадиган CAFA U-15 Girls халқаро мусобақасида иштирок этади.
Мазкур турнирда Ўзбекистон U-15 қизлар терма жамоаси билан биргаликда мезбон Тожикистон Эрон ва Қирғизистон қизлар термаси қатнашади. Бош мураббий Карима Йўлдошева бўлажак мусобақага 17 футболчини жалб қилди.
Дарвозабонлар: Азиза Давлатова, Ойсара Суюнова;
Ҳимоячилар: Ильвина Камалиева, Марина Косникова, Севара Нуруллаева, Ситора Пирназарова, Ўғилой Сайдуллаева, Амина Шодиева, Маржона Тўраева;
Ярим ҳимоячилар: Жасмина Абдуғаниева, Альбина Бобоқулова, Диёра Эркинова, Диёра Жўрабоева, Шаҳризода Зайнитдинова.
Ҳужумчилар: Тожинисо Рашидова, Рушана Тошпулатова, Шаҳнозабону Юсупова.
Қуйида мусобақа тақвими билан қуйида танишиш мумкин. Барча учрашувлар Ғиссор шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.
27 август, якшанба
19:00 Эрон – Қирғизистон
22:00 Тожикистон – Ўзбекистон
28 август, душанба
19:00 Қирғизистон – Ўзбекистон
22:00 Эрон – Тожикистон
29 август, сешанба
19:00 Ўзбекистон – Эрон
22:00 Тожикистон – Қирғизистон
Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.