Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинга киришди

05.10.2017

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинга киришди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа кечадан машғулотларни бошлади. Бундан мақсад 13 октябрда бошланадиган 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионати саралашида Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Непал термалари билан Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳида курашади.

Бош мураббий ушбу йиғинга 16 нафар футзалчини таклиф этди. Қуйида улар билан танишинг:

Дарвозабонлар

Рустам Умаров (“Ардус”)

Акмал Хазратқулов (“Дўстлик-AIN”)

Ўйинчилар

Артур Юнусов (“Ардус”)

Константин Свиридов (“Олмалиқ”)

Фарҳод Абдумавлонов (“Ардус”)

Илҳом Ҳамроев (“Ардус”)

Даврон Чориев (“Ардус”)

Даврон Абдураҳмонов (“Ардус”)

Ихтиёр Ропиев (“Максам-Чирчиқ”)

Ҳусниддин Нишонов (“Нафис”)

Дилмурод Шавкатов (“Ардус”)

Машраб Одилов, (“Ардус”)

Анасхон Раҳматов (“Ардус”)

Дилшод Раҳматов “Дальян Пуван Анбо”)

Акбар Усмонов (“Олмалиқ”)

Ботирбек Ризаев (“Максам-Чирчиқ”).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО