U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “B”гуруҳи 1-туридан кейин турнир жадвали қуйидаги кўринишни олди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларни “Помир” стадионига тегишли машғулотлар майдонида ўтказди. Терма жамоа аъзолари асосан тикланиш ва чигалёзди машғулотларини ўтказишди.
Таъкидлаш жоиз, саралаш учрашувлари Ҳисор шаҳридаги ярим табиий ва ярим сунъий қопламали майдонда ўтказилади. Машғулотлар ҳам айнан шундай қопламали майдонда ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов жамоаси саралаш баҳсларини 2 ноябрь куни Мальдив ороллари терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Бугун, 31 октябрь куни саралаш босқичининг 1-тур ўйинлари бошланди. Қуйида мусобақа тақвими ва натижалари билан танишинг.
U-19 ОЧ саралаши
“B”гуруҳи ўйинлари
Ҳисор, Тожикистон
31 октябрь, 1-тур
Мальдив ороллари – Шри-Ланка 2:2
Бангладеш – Тожикистон 0:0
2 ноябрь, 2-тур
12:00 Шри-Ланка – Ўзбекистон
15:00 Мальдив ороллари – Бангладеш
4 ноябрь, 3-тур
12:00 Ўзбекистон – Мальдив ороллари
15:00 Тожикистон – Шри-Ланка
6 ноябрь, 4-тур
14:00 Бангладеш – Ўзбекистон
17:00 Тожикистон – Мальдив ороллари
8 ноябрь, 5-тур
14:00 Шри-Ланка – Бангладеш
17:00 Ўзбекистон – Тожикистон
Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Манба: www.the-uff.com