Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди

17.11.2017

Аввал хабар берганимиздек,бугун 17 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Токио шаҳрида Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоцияцияси ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу келишувасосида ҳар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, турли мусобақалар ва мавсумий йиғинларни ташкил этиш, ЎФФ ва ЯФА терма жамоалари мураббийлари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси мураббийлари ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, футбол академияси мураббийлари ва бошқарув ходимлари ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш, болалар футболи бўйича мураббийлик курсларини ташкил этиш борасида ҳам келишувга эришилди.

Бундан ташқари,  Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ҳакамликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш борасида ҳам ҳамкорлик қиладиган бўлди.

“Япония Футбол Ассоциация билан келишувга эришилгани ўзбек футболи учун жуда катта фойдаси тегади, деб ишонаман. Япония каби футболи ривожланган мамлакатлар билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимларининг тажрибасини ва малакасини ошириш мақсад қилинган”, – дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО