24.11.2017
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлаш мақсадида ўзбекистондаги мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимларини аттестациядан ўтказилишини маълум қилади.
Аттестация давомида мураббий, ҳакамлар ва федерация ходимларининг касбий маҳорати, билими, жисмоний ҳолати махсус тузилган комиссия аъзолари томонидан синовдан ўтказилади.
Аттестациядан муваффақиятли ўтган ходимлар ўз фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўлишади. Аттестациядан ўтолмаган мураббий, ҳакамлар ва федерация ходимларига фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилмайди.
Бу каби чора-тадбирлардан мақсад Ўзбекистон Футбол Федерацияси таркибидаги ходимларнинг маҳоратларини ошириш, уларнинг ўз устиларида ишлашга йўналиш беришдан иборат.
Манба: the-uff.com