25.12.2017
Кеча Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қаршида “Насаф” клубига қарши дастлабки назорат учрашувини ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганини хабар қилгандик.
Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чемпионатимизнинг кумуш медали соҳибларига қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Учрашув 3:2 ҳисобида Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ғалабаси билан якунига етди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида голларни Достонбек Ҳамдамов (19-дақиқа), Исломжон Қобилов (56-дақиқа) ва Жасур Яхшибоев (59-дақиқа) киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси 2018 йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.
Манба: the-uff.com