ЎФФ “Маҳалла” Республика кенгаши билан меморандум имзолади

08.01.2018

Ўзбекистон футбол федерацияси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, улар ўртасида футболни оммалаштириш ҳамда мухлислик маданияти ривожлантириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши билан меморандум имзолади.

Меморандумга кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси ва Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши ҳамкорликда болалар ва ўсмирлар футболи оммавийлигини таъминлаш мақсадида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бепул футбол гуруҳлари ташкил этиш, ҳаваскор футболчилар ўртасида ўтказиладиган “Футболимиз келажаги”  ва “Чарм тўп” турнирларини ташкил этиш ва ўтказиш, уларда ўзини ҳар томонлама кўрсата  олган ҳаваскор футболчиларни профессионал жамоаларга тавсия қилиш, жойлардаги маҳалла болалари ўртасида  турли футбол фестиваллари, байрам тадбирлари ташкил этиш, маҳаллаларда барпо этилган футбол майдонларидан мақсадли фойдаланиш ишларини йўлга қўйиш, уларни асосан болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар учун мувофиқлаштириш каби чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳамкорликда ўтказиладиган ҳудудий ва республика миқёсидаги футбол мусобақаларида ғолибликка эришган футболчилар ва уларнинг мураббийлари мунтазам равишда рағбатлантирилиб борилади.

Тез орада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари билан ана шундай меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Манба : the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО