Равшан Ҳайдаров: “Режа асосида ҳаракат қилдик ва ғалаба қозондик”

20.01.2018

Осиё чемпионати чорак финалида Японияни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров учаршувдан кейинги матбуот анжуманида ғалабани барча мухлисларимизга бағишлаганини таъкидлади.

“Ушбу ғалабани биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ва кеча Қозоғистонда фожеали тарзда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзоларига бағишлаймиз. Ушбу ўйинга жиддий ва катта маъсулият билан тайёргарлик олиб бордик. Қолаверса, учрашувдан олдин Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бизга юборган мурожаатномаси йигитларни янада руҳлантирди.

Учрашув биз танлаган режа остида ўтди. Япониянинг тезкорлиги ва тўп билан яхши муомала қилишини олдиндан билар эдик ва уларни бу сифатларини прессинг орқали тўхтатишга уриндик. Бунинг натижасида яратилган голли вазиятлардан унумли фойдалана олдик. Айтиш мумкинки, футболчилар бугунги режа ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди”, – дейди Ҳайдаров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО