Умид Аҳмаджонов: Фарғона ва Бухородаги стадионларда ажойиб муҳит яратган мухлисларга миннатдорчилик билдираман

03.03.2018

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг 1-турида стадиондаги ажойиб муҳит яратган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтди.

“Суперлиганинг 1-тури жуда ажойиб бошланди. Фарғонада “Нефтчи” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги мавсумнинг очилиш ўйинида қатнашдим. Шу куни “Истиқлол” стадионига 20 000 га яқин мухлис ташриф буюриб, ўйингоҳда ҳақиқий байрамона муҳит ҳукмронлик қилди. Мазкур муҳитни юзага келтиришда саъй-ҳаракат қилган клуб мутассаддилари ва биринчи навбатда фарғоналик футбол ишқибозларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Гувоҳи бўлганингиздек, майдон эгалари “Нефтчи” футболчилари ҳам бундан руҳланиб, кучли таркибга эга бўлган “Насаф”га қарши шиддатли ва ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Айтмоқчи бўлганим, мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришса, майдонда ҳам шунга мос ўйин бўлади.

Бугун бўлиб ўтган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам стадион мухлислар билан тўлди. Деярли 14 000 га яқин мухлис ўзларининг севимли жамоалари қўллаб-қувватлаш учун Бухородаги стадионга ташриф буюришди. Мухлислар бу ўйинда ҳам муросасиз ўйин гувоҳига айланишди.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча футбол мухлисларини стадионларга чорлаб қоламан. Футбол Сиз учун, мухлислар учун. Стадионларга ташриф буюриб, ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!” – деди Умид Аҳмаджонов.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО