29.05.2018
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти билан ҳамкорликда пойтахтимизда жойлашган 30-сонли Меҳрибонлик уйида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб футбол фестивали ўтказилди.
Фестивалда ЎФА масъуллари, “Бухоро” клуби ва Миллий терма жамоа аъзоси Санъат Шихов ва бошқа мутассаддилар иштирок этишди.
Фестивал давомида Санъат Шихов томонидан болажонларга мастер-класс ўтказилди, тўп билан муомала қилиш бўйича турли конкурслар ўтказилди.
Шунингдек, машҳур хонандаларнинг қўшиқлари Меҳрибонлик уйи трабияланувчиларига чексиз қувонч бахш этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти талабаларининг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадибр сўнгида фестивал иштирокчилари бўлган болажонларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тўплар, экипировклар ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.
Манба: the-uff.com