Жавоҳир Сидиқов ўтган йили 6 май куни Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсида “Персеполис”га қарши учрашувда жароҳат олганди. Бир йилдан ортиқ муддат давомида тикланган Жавоҳир кеча Навоийда “Қизилқум” билан беллашувда яна майдонга қайтди. У бир йил икки ойга яқин вақт давомида катта футболсиз қолди.
Акрам Комилов эса 2019 йил 29 июнь куни Қўқонда “Қўқон-1912” билан ўйинда жароҳат олганди. Акрам деярли бир йил вақтни жароҳатдан тикланишга сарфлаб, “Қизилқум”га қарши беллашувда майдонга қайтди. Ушбу футболчилар “Пахтакор”нинг кейинги ғалабаларига ҳисса қўшишларига умид қиламиз ва уларга мустаҳкам соғлиқ тилаймиз.
П.С. Сидиқов 416 кун, Комилов эса 362 кундан сўнг расмий ўйинда майдонга тушди.