“Уфа”нинг ўзбекистонлик хавбеки Остон Ўрунов Москванинг “Спартак” клубига ўтди.
Бу ҳақда “Спартак”нинг TikTok’даги расмий саҳифаси хабар тарқатмоқда.
Москва клуби ушбу постга “Chiroyli qilamiz” дея изоҳ қолдирган.
Маълумот учун, “Спартак” клуби шиори “Сделаем красиво”дир.
Эслатиб ўтамиз, Остон шу йилнинг бошида “Локомотив” (Тошкент)дан “Уфа”га ўтган эди.
Ҳамюртимиз Бошқирдистон жамоаси сафида 10та ўйин ўтказди.