Москванинг “Локомотив” клуби ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди.
18 ёшли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов Москва “темирйўлчилари” билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Жасур “Локомотив” сафида 23-рақамда ўйнайди.
Олдинроқ “Локомотив” Жалолиддинов учун “Бунёдкор”га 350 минг евро тўлаши ҳақида хабарлар чиққанди.