“Металлург” Тошкентда йиғилди: Аббос Отахонов, Мурод Бобожонов каби ўйинчилар жамоани тарк этган

12.01.2021

“Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсум тадоригини январь ойининг иккинчи ҳафтасидан бошлашни режалаштирганди. Жамоа аъзолари кеча пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жамланишди. Бугундан эса машғулотлар “Дўстлик” стадионида бошланди. Аввалига футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклаш машқларига эътибор қаратилди. Машғулот сўнгида эса футболчилар тўп билан ишлашга ўтишди.

Ўтган мавсум билан солиштирганда, “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов янги мавсумни ижара асосида Суперлиганинг янги вакили – “Турон” жамоасида ўтказиш учун Яйпан клуби сафига бориб қўшилди.

Ҳимоячилар – Аббос Отахонов, Жасур Ўринов, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Исаев, Худойшукур Сатторов, ҳужумчи Муродбек Бобожонов ҳам кейинги фаолиятини бошқа клубларда давом эттиришади. Мазкур ўйинчилар билан шартнома муддати узайтирилмади ва улар эркин агент сифатида “Металлург”ни тарк этишди.

“Металлург” ПФК жамоаси клубни тарк этган барча футболчиларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятига омад ёр бўлишини тилайди.

Бекободликларнинг мавсум олди йиғинида жамоа ўзаги сақлаб қолинган ҳолда ўтган йили мавсум кашфиёти бўлган U 21 жамоамиздан қатор ўйинчилар жалб этилган. Бундан ташқари бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтишяпти. Улардан кимлар билан шартнома имзоланишини вақт кўрсатади. Шундан кейингина клубга қабул қилинган янги ўйинчилар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

“Металлург” U 21 жамоаси йиғини 21 январь санасидан Бекобод шаҳрида бошланади”, дейилади хабарда.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО