14.10.2021
Про лиганинг 21-тур доирасидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. “А” гуруҳидан жой олган “Олимпик” ва “Нурафшон” баҳсида тошкентликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Мазкур ғалаба туфайли “Динамо” муддатидан уч тур аввал Суперлигага йўлламна олган иккинчи жамоа мақомига сазовор бўлди. Сабаби, “Нурафшон” қолган учта ўйинни ютган ва “Динамо” барча ўйинни бой берган тақдирда ҳам очколар сони бўйича ета олмайди. Ҳудди шу ҳолатда айни пайтда “Олимпик” назарий жиҳатдан “Динамо” билан бир хил очко тўплашга эришар балки. Лекин очколар тенг бўлганда “Динамо”нинг “тарозиси” тош босади, негаки самарқандликлар тошкентликлар устидан аввалги учта учрашувнинг барида зафар қучган.