06.02.2022
Ёш ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов янги мавсумни Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси таркибида бошлайди.
“Қайрат” мамлакатнинг 3 карра чемпиони ҳисобланади. Айни дамда бу жамоани Қурбон Бердиев бошқармоқда. Ўтган мавсум “Қайрат” мамлакат чемпионатида бронза медалларни қўлга киритди.
2021 йилнинг иккинчи даврасида “темирйўлчилар” таркибига келиб қўшилган ёш футболчи “Машъал”га қарши баҳсда ўз голи билан жамоамизга ғалаба келтирганди.
Жасур Жалолиддиновнинг “Локомотив” билан 2023 йил охиригача шартномаси мавжуд бўлиб, у “Қайрат” клубида ижара асосида ўйнайди.
Манба:”Локомотив” матбуот хизмати