08.03.2017
«Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоа футболчиларига келаси мавсумда эгаллаб турган лавозимини тарк этишини маълум қилди.
Ушбу хабарни италиялик таниқли журналист Танкерди Палмери ўзининг расмий Twitter саҳифасида эълон қилган.
Франциялик мутахассис кейинги мавсумда қайси жамода ишлашини маълум қилмаган. Лекин Европа ОАВлари «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегрини янги мавсумда лондонликларни бошқариши ҳақида бонг урмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Венгернинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига етади.