30.03.2017
“Интер” клуби собиқ бош мураббийи Франк Де Бур Голландия терма жамоасини бошқариш таклифидан бош тортди.
Де Бурнинг вакили Гидо Альберс 46 ёшли мутахассиснинг терманинг таклифини рад этгани унинг клублар билан ишлашда давом этишни хоҳлаши билан боғлиқлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни миллий жамоа устози Данни Блинд истеъфога чиқарилганди.