05.04.2017
Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес “Реал” – “Барселона” учрашувини бошқариб бориши маълум бўлди.
Испания чемпионатининг 33-тури доирасида ўтказиладиган баҳс 23 апрель куни бўлиб ўтади. Мазкур ҳакам жорий мавсумда “Бетис” – “Барселона” (1:1) учрашувида ишлаган. Ўша баҳсда каталонияликлар ҳужумчиси Луис Суареснинг голини мазкур ҳакам инобатга олмаганди. Рефери тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганини илғамай қолганди.
Ўтган мавсумда ҳам ушбу ҳакам Каталонияда ўтган эл классикони бошқарган (“Барселона” – “Реал” 1:2). Ўша баҳсда у мадридиликлар аъзоси Гарет Бэйлнинг голини инобатга олмаган. Бош ҳакам Бэйл хавода тўп учун курашда рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди деб топган.