09.04.2017
«Барселона» ҳужумчиси Неймар дисквалификацияга учраши мумкин.
Бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг 31-турида «Малага»га қарши ўйинда (0:2) Диего Льорентега нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка олди.
Неймар трибуна остига кириб кетаётганида ёрдамчи ҳакамга қараб қарсак чалди. Агар тартиб интизом қўмитаси унинг ҳаракатларини спортчиларга хос эмас деб топса Неймар 2-3та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.