11.04.2017
Marca хабарига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Неймар “Эл Класико”ни ўтказиб юборади.
Бразилиялик футболчи «Малага» клубига қарши ўйинда майдондан четлатилганидан сўнг, ҳакамга кинояли ва намойишкорона қарсак чалгани учун 3 ўйинга четлатилади. Бу ҳақда Ла Лига 11 апрель куни эълон қилади.
«Барселона» футболчининг дисквалификацияси юзасидан апелляция бериши мумкин. Бироқ, Роналду, Анчелотти ва Фиғули билан боғлиқ бўлган шундай вазиятларда Ла Лига апелляцияларни инобатга олмаган эди.