12.04.2017
Италиялик мутахассис Клаудио Раньери Ироқ терма жамоасини бошқариш учун номзодлар рўйхатига киритилган.
Ундан ташқари, бу лавозимга бразилиялик Зико ва голландиялик Франк Райкаард номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради A Bola.
Маълумот ўрнида, Клаудио Раньери ўз фаолиятида терма жамоа билан ишлаган. Хусусан Грецияни бошқарган мураббий муваффақиятсизликка учраган эди.