15.04.2017
“Реал” жамоаси етакчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионалар лигаси чорак финал дастлабки учрашувлари орасида ўтказилган ўйинлардан кейин ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Даъвогарлар орасида “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала, “Монако”нинг иқтидорли футболчиси – 18 ёшли Килиан Мбаппе ва “Атлетико” форварди Антуан Гризманн бор эди.
Португалиялик футболчи “Бавария”га қарши (2:1) ўйинда дубль муаллифи бўлиб, еврокубокларда 100 та гол киритган биринчи футболчи сифатида тарихга кирди.
Дибала ва Мбаппе ҳам рақибларига қарши ўйинда дубль қайд этганди. Гризманн эса 1 та гол урганди.