19.04.2017
Испаниянинг икки клуби – “Реал” ва “Атлетико” ЕЧЛ ярим финалига йўл олди. “Реал” “Бавария”ни, “Атлетико” эса “Лестер”ни енгиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа Испаниянинг 2 клуби қаторасига еттинчи марта ЕЧЛ ярим финалига чиқишга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, бу икки клубдан бири албатта “Реал” бўлган.
Агар “Барселона” чорак финал жавоб ўйинида “Ювентус”ни енгишнинг уддасидан чиқса (биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган), ЕЧЛ ярим финалида Испаниянинг 3 клуби ўйнайди.