22.04.2017
Европа Чемпионлар лигасининг 1/2 финал босқичига қуръа ташлаш маросими якунланди.
Унга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби “Сантьяго Бернабеу”да “Атлетико”ни қабул қилади.
Қуръанинг яна икки иштирокчилар “Монако” ҳамда “Ювентус” биринчи бўлиб Францияда баҳс олиб боради.
“Реал” – “Атлетико”
“Монако” – “Ювентус”
Дастлабки ярим финал ўйинлари 2 ва 3 май кунлари, жавоб учрашувлари эса бир ҳафтадан сўнг ўтказилади. Финал учрашуви 3 июнь санасида Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.