03.05.2017
Қизлар ўртасидаги Евро-2017 U-17 мусобақасида УЕФА пенальтилар сериясининг янгича жараёнини синовдан ўтказади.
Унга кўра, жамоалар навбатма-навбат биттадан эмас, балки иккитадан пенальти тепишади. Яъни биринчи жамоа дастлабки зарбани берганидан сўнг, жамоалар иккитадан зарбани йўллайди.
УЕФА мулозимларининг фикрига кўра, бу билан биринчи зарбани йўллаётган жамоа эга бўладиган руҳий устунликка барҳам берилади. Футбол уюшмаларининг халқаро кенгаши (IFAB) дастлабки зарба голга айланса, иккинчи зарбани йўллаётган жамоа жуда катта босим остида қолиб кетяпти деб ҳисобламоқда. Бу ўзгариш эса мана шу босимнинг пасайишига олиб келаркан.